Германия Евро-2024 пайтида теракт бўлишидан хавотирланмоқда
Спорт
−
19 Июнь 2024
3969Германия ҳукумати Евро-2024 пайтида шу йилнинг март ойида Россия маркази Москва шаҳридаги “Крокус Сити Холл”даги фожиага ўхшаш воқеа содир бўлиши мумкинлигидан жиддий хавотирланяпти. Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазири Нэнси Фезер маълум қилди.
“Германия ва, шунингдек, бутун Европа террористик ташкилотлар, хусусан ИШИДнинг “Вилояти Хуросон” гуруҳи нишони остида. Бу каби ҳолатни яқинда Москвада кўрганмиз”, дейди Нэнси Фезер.
Қайд этилишича, Евро-2024'га мезбонлик қилаётган Германия террорчиларнинг кейинги нишони бўлиши мумкин.Бунга “Вилояти Хуросон” террористик гуруҳи яқинда футбол стадионида автомат тутган жангари тасвирланган суратни чоп этгани сабаб бўлган. Сурат тагида “Охирги голни урамиз!”, деб ёзилган.
Хабибуллоҳ Райимов
LiveБарчаси