Германия Украинага Gepard қуролини етказиб берди
Олам
−
08 Март 2023
7954Бир ҳафта ичида Германия ҳукумати Украинага яна иккита Gepard ўзиюрар зенит қуролини ҳамда улар учун 6000 га яқин ўқ-дориларни етказиб берди. Бу бугун, 8 март куни Берлин томонидан эълон қилинган Киевга тақдим этилган қуролларнинг янгиланган рўйхатида маълум қилинди.
Германия Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, Россия босқини бошлангандан бери Киев атиги 34 та Gepard SPAARG’ни олган. Ўтган ҳафтада немис ҳукумати Украинага иккита патрул зирҳли техникасини етказиб берган.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 6 мартгача бўлган даврда Германия ҳукумати умумий қиймати 2,6 миллиард евродан ортиқ бўлган ҳарбий маҳсулотларни экспорт қилиш учун алоҳида рухсатномалар берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь