Германия концлагерининг собиқ қўриқчиси АҚШдан чиқариб юборилди
Олам
−
21 Февраль 2021
6424Американинг Теннесси штатида яшовчи Германия концлагерининг собиқ қўриқчиси, Германия фуқароси Фридрих Карл Бергер АҚШдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда “Newsweek” ёзмоқда.
Фридрих Карл Бергер 1945 йилда Қуйи Саксония, Нойенгамме контсентрацион лагерида қўриқчи бўлиб хизмат қилган. У Қўшма Штатларга 1959 йилда келган ва ўшандан бери Теннеси штатида яшайди.
Бироқ 2020 йил март ойида иммиграция судьяси уни чиқариб юборишни буюрди. Суд қарорига кўра, у ихтиёрий равишда концентрацион лагерда қўриқчи бўлиб хизмат қилган, унинг асирлари орасида яҳудийлар, поляклар, руслар, данияликлар ва бошқалар бўлган. Бергер лагерни қўриқлаётгани ва маҳбусларнинг ҳеч бири қочиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилганини тан олди, аммо улар билан нима юз бераётганини англамаган. Судланувчининг сўзларига кўра, у шунчаки бошлиқларининг буйруқларини бажарган.
2020 йил июль ойида Гамбург вилоят суди Штуттгоф концлагерининг собиқ қўриқчиси 92 ёшли Бруно Д. ни маҳбусларни ўлдиришда ёрдам берганлиги учун икки йилга озодликдан маҳрум қилганди. Эркак беш мингдан ортиқ одамни ўлдиришда иштирок этган, деб ҳисобланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь