Ғазога АҚШ, Франция ва Германия ҳарбийлари киритилиши мумкин – ОАВ
Олам
−
15 Декабрь 2023
11457Исроил хавфсизлик блоки қуруқликдаги операция якунлангач, АҚШ, Франция ва Германия иштирокида Ғазо секторига халқаро контингентни жойлаштириш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Исроил телевидениесининг 12-канали хабар берди.
Таклиф этилаётган вариантлардан бирига кўра, маъмурий органлар таркибига Ғазо сектори ишбилармон доиралари вакиллари ва Фаластин ҳукумати расмийлари киради. Айтилишича, лойиҳа муаллифлари халқаро контингентнинг Ғазода қанча вақт қолиши ҳақида маълумот бермаган.
Бундан ташқари, Исроил туннеллар орқали қурол контрабандасининг олдини олиш учун Ғазо ва Миср ўртасидаги бутун чегара бўйлаб “ер ости тўсиғи” яратмоқчи. Бундан ташқари, халқаро кучлар ва Исроил назорати остида ишлайдиган Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктида янги терминал қуриш таклиф қилинмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, яқин кунларда ушбу лойиҳа АҚШнинг юқори мартабали расмийларига тақдим этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь