Ғазода ҳалок бўлганлар 11 мингдан ошди
Олам
−
13 Ноябрь 2023
2621Ғазо секторида ҳалок бўлганлар 11 минг 180 кишига етди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Al-Hadas” телеканали хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг 4609 нафари болалардир. Жами 28 минг киши жароҳат олган.
Маълумки, Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги можаро 7 октябрдан бери давом этмоқда. Исроил томонидан ҳалок бўлганлар 1,2 минг кишини ташкил қилмоқда, 5,4 минг киши яраланган.
Ғазо секторида ҳарбий кучайиш бошланганидан буён минтақадаги вазиятни ёритувчи 49 нафар оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторида ҳарбий кучайиш бошланганидан буён минтақадаги вазиятни ёритувчи 49 нафар оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлганди.