Ғазо шифохонасига қилинган ҳужумда журналистлар ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 5 июнь куни Исроил армияси Ғазо шаҳридаги Ал-Аҳли шифохонасига ҳужум уюштирди ва унда журналистлар ҳамда тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳужум оқибатида камида тўрт фаластинлик журналист ҳалок бўлган. Улар орасида Сулайман Ҳажжаж ва Исмоил Бада (иккаласи ҳам “Palestine Today” телеканалида ишлаган), Самир ал-Рифаи (“Shams News” агентлиги) ва Аҳмад Қалажа бўлган. Ҳужумда яна бир неча журналистлар жароҳат олган. 

Бу ҳодиса билан Ғазода ҳалок бўлган журналистлар сони 225 нафарга етган. Халқаро ташкилотлар бу ҳужумни қоралаб, уни сўз эркинлигига қарши жиноят деб атаган. 

Исроил ҳарбийлари бу ҳужумни ҲАМАС гуруҳини нишонга олиш мақсадида амалга оширганини билдирган бўлса-да, шифохона директори бу Исроилнинг саккизинчи марта тиббиёт масканини нишонга олиши эканини таъкидлаган. 

Ғазодаги оғир вазият

Ғазодаги инсонпарварлик инқирози тобора чуқурлашмоқда. БМТ маълумотларига кўра, 2,3 миллион аҳолининг аксарияти очлик хавфи остида. Исроилнинг давом этаётган ҳарбий амалиётлари оқибатида ҳозиргача 54 мингдан ортиқ фаластинлик, жумладан, кўплаб аёллар ва болалар ҳалок бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк Исроил армиясининг Ғазо секторидаги тинч аҳоли, хусусан ёрдам олиш учун тўпланган фаластинликларга қарши уюштирган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид бўлиб, оғир уруш жиноятлари сифатида баҳоланиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг