Газли ичимликларнинг фойдаси борми? 

Фойдали

image

Газли ичимликлар чой ёки кофе каби оммалашган, чунки улар зерикарли ичимликларга муқобил вазифасини бажаради. Бугунги кунда дидга мос газланган ичимликни топиш осон. Аммо унинг хавфсиз ёки хавфли эканлиги борасида баҳслар тинмайди. Бу ҳақда қуйида сўз юритамиз. 

Газли ичимликларнинг фойдаси борми? 

Шакар билан бойитилмаган газли ичимликлар организм учун хавфсиздир. Газли сувнинг фойдаси шундаки, у чанқоқни жуда яхши қондиради. Газланган сувнинг организм учун фойдаси, айниқса, шифокорларга яхши маълум. Бундай ичимликлар меъда ширасининг кислоталилигини ошириш зарур бўлган ҳолларда беморларга буюрилади. 

Шунингдек, сувда газнинг мавжудлиги фойдали микроэлементларнинг узоқроқ туришига имкон беради, шу билан бирга зарарли бактерияларни ривожланишига йўл қўймайди. Газланган ичимликлар орасида табиий газланган минерал сув фойдали, деб тан олинган. Бундай сувлар таркибида суяклар, мушаклар, тиш эмалининг яхлитлигини сақлайдиган максимал даражада фойдали элементлар мавжуд. 

Газли ичимликларнинг қандай зарарлари мавжуд? 

Сувга қўшилган газ ўз-ўзидан инсон организмига зарар етказмайди. Аммо пуфакчалар ошқозоннинг кислоталилигини оширади, шунинг учун оч қоринга минерал сув ёки газли ичимлик ичиш пайтида шиш пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар турли хил шакарли ичимликларни таклиф қилишади. Шакар қўшилган газли сувнинг зарарлари: 

ичимликлар семиришга олиб келади; 

тиш эмалига зарар етказади; 

диабет ривожланиши хавфини оширади. 

Бундай ичимликлар организм учун энергия қийматига эга эмас, шунинг учун уларни кўп ичиш тавсия этилмайди. Бундан ташқари, ҳар бир инсон газланган ичимлик унинг организмига зарар етказиш-етказмаслигини билиши керак, чунки ҳар бир организм ўз физиологик хусусиятларига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

774

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг