Гави “Барселона”ни “Реал Мадрида”га алмаштириши мумкин
Спорт
−
28 Февраль 2022 5008 1 дақиқа
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави кутилмаганда "Реал Мадрид"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 17 ёшли футболчининг агенти Иван де ла Пенани ўтган ҳафтада “лос бланкос”нинг Вальдебебасдаги офисида кўришган. Бу ҳақда “Маrcа” хабар бермоқда
Гавининг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилда тугайди. Ҳозирча, томонлар шартномани узайтириш борасида музокара бошлагани тўғрисида ҳеч қандай хабарлар мавжуд эмас.
Маълумот ўрнида, Гави ушбу мавсумда “Барселона” сафида барча турнирлар доирасида 32 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 голли узатма амалга оширган. “Тrasfermarkt" портал уни 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
Live
БарчасиНавоийда олтин ўғрилари қўлга олинди
19 Январь