Гавайидаги вертолёт ҳалокатида уч киши ҳалок бўлди
Олам
−
30 Апрель 2019
3656Гавайи штатидаги Оаху оролида вертолёт қулаши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Корреспондент.net хабар бермоқда.
Ҳодиса сабаблари маълум эмас. Штат федерал авиация бошқармаси ва Миллий транспорт хавфсизлик кенгаши ҳалокат юзасидан тергов олиб бормоқда.
Шунга ўхшаш ҳодиса бир неча кун аввал Венесуелада ҳам содир бўлган эди. Ўшанда мамлакат миллий гвардияси генерали ва бир киши ҳалок бўлган, икки киши эса оғир жароҳат билан касалхонага ётқизилган эди.
LiveБарчаси