Ғарбий Соҳилда исроиллик аскар ҳалок бўлди. Ярадорлар бор
Олам
−
20 Январь
4789Бугун, 20 январь куни Ғарбий Соҳилда Исроил армияси аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Нашрга кўра, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида Исроилнинг заҳирадаги аскари ҳалок бўлди ва яна тўрт нафари яраланди, жумладан, катта офицернинг аҳволи оғир.
Ҳалок бўлган аскар Исроил Мудофаа кучлари томонидан сержант сифатида аталган. Биринчи даражали сержант, 31 ёшли Эвиатар Бэн Еҳуда жанубий Ницан шаҳридаги Эфраим минтақавий бригадасининг 8211-захира батальонидан эди.
Мудофаа вазирлигининг дастлабки терговига кўра, аскарлар катта портловчи қурилма ишга туширилганда, Ғарбий Соҳил шимолидаги Тамун шаҳрида патруль ўтказаётган MDT David енгил зирҳли автомобилда бўлган.
Портлаш оқибатида ҳайдовчи бўлган Бэн Еҳуда ҳалок бўлди ва унинг ёнида ўтирган подполковник даражасидаги захирадаги офицер, батальон командири оғир яраланди.
Машина орқасида бўлган яна уч нафар аскар ҳам жароҳат олган ва уларнинг аҳволи енгил ва ўртача оғир экани қайд этилган.
LiveБарчаси