Галицияни Украинадан ажратишга тайёргарлик кўрилаётгани эълон қилинди

Олам

image

Украина собиқ бош вазири, “Баткившина” партияси раҳбари Юлия Тимошенко “Наш”телеканалига берган интерьвюсида бугунги кунда Украинада мамлакат аҳолиси кескин камаётгани, шунинг учун баъзи вилоятлар Киевдан Донецк ва Луганск Халқ республикаларига ўз мустақиллигини эълон қилиш ва қўшни давлатларга қўшилиш учун махсус мақом берилишини кутаётганини айтди. Бу ҳақда Харьков ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ўз тарихи давомида Украина аҳолининг бундай камайишини ҳали кузатилмаган. Айни пайтда ўлим даражаси туғилишдан икки баравар кўп, дейди собиқ бош вазир. Ҳар йили биз 250 минг кишини йўқотамиз - бу иккита ўрта шаҳар дегани. Вазият, шунингдек, тиббий ислоҳотни ҳам янада оғирлаштирмоқда. 

Юлия Тимошенконинг фикрича, мамлакатда эпидемиялар, юқумли касалликларнинг авж олиши Украина аҳолисининг қисқаришига яхшигина таъсир кўрсатяпти. Бундан ташқари, ҳар йили бир миллионга яқин фуқаро Украинани тарк этяпти. 

Aгар биз чора кўрмасак, демография ҳеч қачон ижобий динамикани қайта тикламайди, дейди “Баткившина” етакчиси.


Мақола муаллифи

Теглар

Галиция Украинадан ажратиши

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар