Футболчи Сирожиддин Сайфиев вафот этди

Спорт

image

Кеча, 20 февраль куни Самарқанднинг “Динамо” клуби ва Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Сирожиддин Сайфиев вафот этди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.

Сирожиддин Сайфиев 36 ёшда бўлган.

“Сайфиев узоқ давом этган касалликдан вафот этди (кўп йиллар давомида футболчи ўпка раки билан курашган).”дейилади хабарда.

2017 йилда ижтимоий тармоқлдарда Сайфиевни қўллаб-қувватлаш акциялари ўтказилганди. Унинг даволаниши учун 50 млн сўм пул йиғилган.

Сирожжин Сайфиев 1982 йилда Самарқандда туғилган. Ўзининг футболчилик фаолияти давомида Самарқанднинг “Динамо”, Ғузорнинг “Шўртан” ва Қозоғистоннинг “Тароз” клублари сафида тўп сурган. Футболчи Самарқанднинг “Динамо” клубида 2009 йилдан 2015 йилгача ўйнаган. “Динамо” сафида 119 ўйин ўтказиб, 15 та гол урган. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 2008 йилда 1 ўйинда майдонга тушган.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирожиддин Сайфиев

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар