Фуқаро уйини “инс-жинслардан тозалаш” учун лўли аёлга бор-будини бериб юборди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида фуқаро уйини “инс-жинслардан тозалатиш” учун лўли миллатига мансуб аёлга 12 ярим миллион сўмли тилла тақинчоқларини бериб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

2020 йилнинг 29 октябрь куни соат 14:30 ларда лўли миллатига мансуб бўлган аёл, ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида Яккасарой тумани Тошбулоқ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирига кириб, ушбу хонадонда яшовчи Н.А. ни алдаб, уйига дуо ўқилганини айтиб, қўлларида бўлган икки дона қўғирчоқ ҳамда ўзи билан олиб келган араб тили ёзувли қоғозларни хонадон ҳовлисига ташлаб қўяди. Шундан сўнг, хонадон эгаси бўлмиш Н.А. га уйини “тозалаб” беришни айтиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган 12 ярим миллион сўмли тилла-тақинчоқларини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида кўрсатилган фирибгарлик моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 58 ёшли Г.М. содир этгани аниқланиб, ушбу фуқарога нисбатан айблов эълон қилинган ва тегишли судловда кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

790

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг