“Fujairah Open” якунланди. Ўзбекистон делегациясида натижа қандай?
Спорт
−
09 Февраль 2022
3303Жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари кунлари БААда таэквондо бўйича анъанавий “Fujairah Open” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини 11 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Вакилларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқишди ҳамда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Бугун, 9 февраль куни тунда ўзбекистонлик спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
“Fujairah Open-2022” совриндорлари:
Олтин медаль:
• Улуғбек Рашитов
• Жасурбек Жайсунов
• Феруза Содиқова
• Светлана Осипова
Кумуш медаль:
• Чарос Қаюмова
Бронза медаль:
• Никита Рафалович
• Ниёз Пўлатов
Шаҳбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь