Францияда аҳоли Олимпиада ўтказилишига қарши митингга чиқди (видео)
Спорт
−
02 Май
6210Франция пойтахти Парижда намойишчилар мамлакатда ўтказиладиган ёзги Олимпиада ўйинларига қарши норозилик билдириш учун Олимпия ҳалқаларини ёқиб юборди. Бу ҳақда “Figaro” хабар берди.
Аввалига 1 майдаги намойиш меҳнат байрамига тўғри келган бўлса, кейинчалик у оммавий норозиликларга айланиб кетган.
Қайд этилишича, тартибсизликлар Париждан ташқари Нант ва Лион шаҳарларида ҳам бўлиб ўтган. Намойиш қатнашчилари шаҳарлардаги маъмурий биноларга ҳужум қилишга уринган. Сент-Этьен шаҳрида Европарламент депутатига тухум отилган.
Полиция намойишчиларни оммавий ҳибсга олган.
Шунингдек, 1 май куни бўлиб ўтган митингларда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Хусусан, Парижда полиция намойишчиларни тарқатиш учун таёқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Одамлар кўчаларда Фаластин байроғини кўтариб, шаҳар дўконларининг ойналарини синдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь