Франция Норвегияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 27 июнь куни Франция миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Норвегияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Учрашув АҚШнинг Массачусетс штатидаги Фоксборо шаҳрида бўлиб ўтди. Французлар сафида Усмон Дембеле 7, 20 ва 32-дақиқаларда хет-трик қайд этган бўлса, Дезире Дуэ 90+4-дақиқада ҳисобга нуқта қўйди. Норвегиянинг ягона голига эса 21-дақиқада Тело Осгорд муаллифлик қилди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Франция дарвозабони Майк Меньян норвегиялик Йорген Ларсен томонидан тепилган пенальтини бартараф этишга муваффақ бўлди.

Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам шахсий сабабларга кўра учрашувда иштирок этмади. Аввалроқ унинг онаси вафот этгани муносабати билан Францияга қайтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг вазифасини мазкур баҳсда ёрдамчиси Ги Стефан бажарди.

Ушбу ғалабадан сўнг Франция 9 очко билан “И” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди. Норвегия эса 6 очко билан иккинчи ўринни сақлаб қолди. Франциянинг 1/16 финалдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади. Норвегия эса жорий йилнинг 30 июнь куни Техас штатининг Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган плей-оффнинг биринчи босқичида Кот-д’Ивуарга қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг