Фоторепортаж: Бахти ўғриланган мурғак қалблар
Олам
−
28 Июнь 2019
9063Уруш – ҳар инсонни бошпанасидан, боридан, оиласидан, бахтидан ажратадиган даҳшат, жирканч манфаатлар тўқнашувининг оқибатидир. Унинг оқибатлари нафақат ёши катталар, балки болажонларнинг тақдирида ҳам қора кунлар бўлиб қолади.
Бугун Ливия, Сурия, Конго, Судан давлатлари фуқаролар уруши, даҳшатли тўқнашувлар, қуролли ҳужумлар, инсонлар ўлими масканига айланган. Бу ҳудудда истиқомат қилган фуқароларнинг аксарияти аллақачон ўз ватанини, туғилиб ўсган масканини ташлаб, қочоқларга айланиб улгурган.
Халқаро миграция ташкилотининг маълумотларига кўра, 2019 йил бошидан буён Ўрта ер денгизи орқали Европага ўн етти мингдан ортиқ мигрант ва қочқинлар келган. Бу рақамлар фақатгина аниқлангани, маълум бўлмагани қанча?
Йил бошидан бери жаҳон бўйича ҳалок бўлган мигрант ва қочқинлар сони 878 тани ташкил этади. Шундан 106 киши АҚШ ва Мексика чегарасида, 74 киши Кариб денгизида ва қолган қисми Африка давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Афсуски, бу қочоқлар орасида болаликнинг бахтли онларини тотиб улгурмаган, туғилибоқ урушнинг даҳшатли оғриқларини юрак-юрагидан ўтказган мурғак қалб эгалари – болажонларнинг борлиги янада аянчлидир.
Эътиборингизга 2016-2019 йиллар оралиғида қочоққа айланган болажонларнинг қисмати акс этган, ижтимоий тармоқларни ларзага солган фотосуратларни ҳавола қиламиз. Тилагимиз, биз яшаётган ватан тинч ва осойишта бўлсин, фарзандларимиз уруш, завол нелигини кўрмасин.
LiveБарчаси