“Forbes” дунёнинг энг бой аёллари рейтингини эълон қилди
Олам
−
07 Апрель 2022
21810“Forbes” журнали дунёдаги энг бой аёллар рўйхатини элон қилди. Унда 327 нафар миллардер хонимлар жой олган.
Нашр маълумотларига кўра, дунёдаги энг бадавлат аёллар ўнталигини ўтган йилги каби “L’Oreal” компаниясини мерос қилиб олган Франсуаза Бетанкур Майерс бошқаради. Нашр унинг бойлигини 74,8 миллиард долларга баҳоламоқда. Бетанкур Майерсгача унинг онаси Лилиан Бетанкур дунёнинг энг бой аёли бўлган, вафотидан кейин Франсуаза компаниядаги онасининг улушини мерос қилиб олган.
Иккинчи ўрин “Walmart” асосчиси Сэм Уолтоннинг қизи Элис Уолтонга насиб қилди. Унинг бойлиги 65,3 миллиард долларга баҳоланган. Сўнгги бир йилда Уолтон хонимнинг бойлиги 3,5 миллиард долларга ошган. У кетма-кет иккинчи йил рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Миллиардер аёллар учлигини Жулиа Коч якунлади. У ва унинг фарзандлари “Koch Industries” компаниясининг 42 фоизига эгалик қилади. Жулия тадбиркор Девид Кочнинг беваси. Ўтган йилдан бери у рейтингда бир поғонага кўтарилди.
Бундан ташқари, дунёдаги энг бой аёллар ўнлигида қаторлар қуйидагича тақсимланган:
4. Маккензи Скотт, Амазон асосчиси Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси. Бойлиги – 43,6 миллиард доллар.
5. Жаклин Марс, “ Mars Incorporated” компаниясининг учдан бир қисмини мерос қилиб олган. Бойлиги – 31,7 миллиард доллар.
6. Жина Райнхарт, отаси асос солган Австралиянинг “ Hanckok Prospecting Group” кон компанияси раҳбари. Бойлиги – 30,2 миллиард доллар.
7. Мириам Адельсон, қиморхона эгаси Шелдон Адельсоннинг беваси. Бойлиги – 27,5 миллиард доллар.
8. Сюзанна Клаттен, ота-онасидан мерос қолган BMW автомобилларининг қарийб 19 фоиз эгаси. Бойлиги – 24,3 миллиард доллар.
9. Ирис Фонтбона, кончилик ва ичимликлар эгаси Андронико Луксичнинг беваси. Бойлиги – 22,8 миллиард доллар.
10) “Fidelity Investments” раҳбари Эбигейл Жонсон рўйхатни якунлади. У бу лавозимга отасининг ўрнига келган. Бойлиги – 21,2 миллиард доллар.
Шунингдек, бу йил рўйхатга қўшиқчи Рианна ва Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг собиқ рафиқаси Мелинда ҳам киритилган. Рианна 2021 йил август ойида “Forbes” томонидан долларлик миллиардер сифатида тан олинган, унинг ўша пайтдаги бойлиги 1,7 миллиард долларни ташкил қилган. Бойлигининг 1,4 миллиард долларини унга Риҳанна 50 фоизига эгалик қилувчи “ Fenty Beauty” косметик бренди олиб келган.
Билл ва Мелинда Гейтснинг ажрашиши 2021 йилнинг май ойида маълум бўлган. Шундан сўнг, “Cascade Investments” жамғармаси Биллнинг 3 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги акцияларини унинг номига ўтказиб берган.
LiveБарчаси