Филиппинда 6,2 балли зилзила содир бўлди
Олам
−
07 Февраль 2021
4644Кеча, 6 январь куни Минданао оролининг қирғоқлари яқинида 6,2 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.
Унга кўра, зилзила эпицентри Дигос шаҳридан 21 км шимолий-ғарбда (аҳолиси тахминан 116 минг киши) ва Бансалан шаҳридан 6 км шимолий-ғарбийда (тахминан 21 300 аҳоли) бўлган. Зилзила манбаи 20 км чуқурликда қайд этилган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилида ҳам 7 балли зилзила содир бўлганди.
LiveБарчаси