Фарғонада уйда укол қилиниши оқибатида қизалоқ вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Фарғонада собиқ ҳамшира уй шароитида укол қилиши оқибатида бемор қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар берилди.

Гап шундаки, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 1988-2000 йилларда туман тиббиёт бирлашмасида ишлаган собиқ ҳамшира қариндошининг илтимосига кўра, унинг қизига уй шароитида укол қилган. Орадан 3-4 дақиқа ўтгандан сўнг, бемор қизалоқ қорнида оғриқ пайдо бўлганини айтиб, қайт қилган. Шундан сўнг, у ҳушини йўқотган. Бемор Бувайда тумани Тез тиббий ёрдам бўлими 9-сон шохобчасига олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, “цефтокс новокаин" эритмаси юборилганда қизда ножўя аллергик таъсир пайдо бўлган. Оқибатда қизнинг нафас йўллари беркилиб қолган. Уй шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари бўлмагани учун, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан айбланувчига Жиноят кодексининг 102-моддаси билан жиноий иш очилган. Унинг аёл киши экани, муқаддам судланмагани, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиниб, унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

557

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг