Фарғонада “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотиб юрган шахслар ушланди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг бир нечта ҳудудида “гашиш” гиёҳвандлик моддалари сотган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 23 апрель куни Фарғона шаҳри Исмоилова кўчасида яшовчи А.Р. Қувасой шаҳар, Қўчқорчи қишлоғида 1 бўлак “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини 1 000 000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Шунингдек, 24 апрель куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ф.Айний кўчасида яшовчи, И.Д. яшаш хонадони олдида 460 000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида далилий ашё билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг