Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'ga маълумот берди.

Учкўприк тумани “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи Шухрат Эргашев ва турмуш ўртоғи Камола Эргашева хонадонида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Воқеа жойини кўздан кечириш давомида, яшаш хонадонининг ёнма-ён жойлашган ётоқхонаси ва ювиниш хонасига қўлбола усулда ясалган, темирдан ишланган печка ўрнатилгани аниқланган. Печка шланг орқали пропан газ балонига уланиб, иситиш учун мосланган, ҳодиса содир бўлган куни хонадонда газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази ажралиб чиққан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Пахтазор маҳалласида яшовчи вояга етмаган И.Исматуллаев ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг