Фарғонада Cobalt каналга тушиб кетди. Уч киши ҳалок бўлган
Жамият
−
08 Январь 2021
7638Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани Катта Болтакўл қишлоғи канали бўйи кўчасидан ўтган ички хўжалик йўлида тунги соат 23:15 ларда ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль бошқарувини йўқотиши оқибатида мазкур ҳудуддан оқиб ўтувчи Фарғона канали чеккасида ўрнатилган бетон тўсиққа урилиб, канал ичига тушиб кетган.
Ҳодиса содир бўлган йўл ҳолати яхши бўлгани, чуқурлар йўқлиги ва белгилар жойида экани, фақатгина йўл ёритилмаганлиги маълум қилинди.
Автомобиль ичида бўлган ҳайдовчи ҳамда унинг ёнида бўлган йўловчилар нафас йўлига сув кириши оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси