Фарғонада 19 ёшли йигит 68 яшар отахоннинг ҳаётига нуқта қўйди
3-саҳифа
−
03 Сентябрь 2020
10495Фарғона вилоятида 2001 йилда туғилган экскаватор ҳайдовчиси 68 ёшли пиёдани уриб юборди ва йўловчининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Aхборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ бугун, 3 сентябрь куни соат 11:05 ларда Фарғона вилояти, Қўштепа туманида содир бўлган. 2001 йилда туғилган A.Ж. HYUNDAI русумли экскаваторни “Марғилон-Сойбўйи-Мингбулоқ” йўлида бошқариб келаётган бўлган. У йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган 1952 йилда туғилган пиёда Х.С.ни уриб юборган. Натижада, 68 ёшли пиёда Х.С. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ж.Книнг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси