Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
04 Май 2021
6377Хуршиджон Рустамович Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
У 1979 йил 6 июнь куни Қўштепа туманида туғилган. Маълумоти – олий, Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – минтақашунослик.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда “Асакабанк” Фарғона вилоят бўлими мутахассиси вазифасидан бошлаган. Марғилон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Аҳмедов 2020 йил 24 октябрдан буён ҳозирга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси