“Фарғона сув таъминоти” бош ҳисобчиси ўринбосари қарийб 660 млнни “еб юборди”
3-саҳифа
−
12 Май 2022
6791"Фарғона сув таъминоти" МЧЖ бош ҳисобчиси ўринбосари 659,1 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Komplayens-nazorat хизмати томонидан жамиятнинг бухгалтерия бўлимида содир этилган қонун бузилиши ҳолатлари ўрганиб чиқилган.
Унда жамиятнинг бош ҳисобчиси ўринбосари М.Т. 2020-2022 йиллар давомида "Фарғона сув таъминоти" МЧЖнинг ҳисоб рақамида бўлган катта миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзининг ва бошқа шахсларнинг пластик карталарига ўтказиб, жами 659,1 млн сўм пул маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.
Ҳозирда М.Т. томонидан 186 млн сўм Жамиятнинг депозит ҳисоб рақамига тўлаб берилган.
Талон-торож қилинган қолган пул маблағларини ундириш мақсадида айни дамда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь