Андижонда 83 ва 2 ёшли беморлар коронавирусдан соғайди

Жамият

image
Ўзбекистонда карантиндагилар нега камаймаётганига изоҳ берилди north_east

Ўзбекистонда карантиндагилар нега камаймаётганига изоҳ берилди

Андижон вилоятида 18 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Улар орасида 83 ёшли онахон ва 2 ёшли болакай бор. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Бугун Андижон вилоятида 18 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг 5 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, барчаси Андижон вилоятидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Эътиборли жиҳати, тузалганлар орасида 84 ёшли онахон ва 2 ёшли бола ҳам бор. Самарали даволаш муолажаларидан кейин сўнгги текширув натижалари уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Маълумот учун, вилоятда шу пайтга қадар 88 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 106 нафарга етди. Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 30 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1126 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар 2017 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 9 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг