“Эскини эплагунча эсинг кетар”: Сурхондарёнинг 13 та туманида ҳокимлар янгиланди
Жамият
−
25 Январь 2023
18560Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилоятининг Термиз, Ангор, Музработ ва Жарқўрғон туманларига янги ҳокимлар тайинланган эди. Шунингдек, бугун, 25 январнинг ўзида яна 9 та туманда Халқ депутатлари сессияларида қуйидаги ҳокимлар лавозимларига тасдиқланди.
Ҳабибулла Бозоров Шерданакулович Узун туманига ҳоким лавозимига тасдиқланди.
Бунгача у Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Илҳом Аброров Денов туманига ҳоким лавозимига тасдиқланди.
Бунгача у Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Баҳром Махматраемов Омонович Олтинсой туманига ҳоким лавозимига тасдиқланди.
Бунгача у Кинематография агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бохадир Шукуров Шотураевич Бойсун туманига ҳоким лавозимига тасдиқланди.
Бунгача у Вазирлар Маҳкамасининг Экологик назорат бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович Халқ депутатлари Бандихон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бунга қадар у Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович Халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бунга қадар у Ҳисоб палатасининг шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Донаев Абдуқодир Ҳайдарович Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бунга қадар у Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.
Ражабов Шерзод Абдимуратович Халқ депутатлари Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бунга қадар у Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Зокиров Улуғбек Хуррамович Шўрчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон Марказий банки департамент директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, вилоятда жами 14 та туманлар бор.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабр ойида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ишдан олиниб, унинг ўрнига Тошкент шаҳри прокурори Улуғбек Қосимов тайинланган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси