Эртага ёмғир, қор ёғади
Жамият
−
17 Ноябрь
85491Ўзгидромет эртага, 18 ноябрь куни учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, Устюртда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ, Устюртда кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража, чўл ҳудудларда кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ ва 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси