Эртага ўзбекистонликларни қандай об ҳаво кутяпти?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 2 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ -1 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг