Эртага ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Бу қизиқ
−
25 Октябрь 5833 2 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 26 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13–15 даража, кундузи 24–26 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража, кундузи 19–24 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 21–26 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 24–29 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 21–26 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража бўлади.
Live
Барчаси