Эртага Ўзбекистон Сингапур билан ўйнайди
Спорт
−
14 октябр 2019 7403 1 дақиқа
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини сафарда Сингапурга қарши ўтказади.
Эртага, 15 октябрь куни Ўзбекистон МТЖ Сингапурдаги "Миллий стадион"да мазкур юрт бош жамоаси билан баҳс олиб боради.
Ушбу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилариоқ-кўк-оқ рангли спорт формасида майдонга тушади. Дарвозабон эса қора рангли спорт либоси кияди. Мезбонлар эса қизил формаларда ҳаракат қилади. Сингапурликлар посбони яшил рангдаги либосни кияди.
Учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 16:45да бошланиши кўзда тутилган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август