Эртага об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
23 июн 2568 2 дақиқа
Ўзбекистонда эртага, 24 июнь куни ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотида келтирилган.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-то‘зонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–25 даража, кундузи 34–36 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-то‘зонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-то‘зонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-то‘зонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 24–29 даража бўлади.
Шунингдек, Ўзгидромет 23–27 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Live
Барчаси