Эртага кескин ёмғирли об-ҳаво қаерларда сақланиб қолади?
Бу қизиқ
−
05 Апрель 2023
25598Эртага, 6 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Фақат Хоразм, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғмайди. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиб, дўл ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Айрим тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси