Эртага баъзи жойларда ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
11:46 621 2 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 4 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, Қорақалпоғистоннинг шимолида 1-3 даража совуқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.