Эртага баъзи вилоятларда шамол тезлиги секундига 28 метрга етади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 14 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +16...+18 даража, кундузи +18...+20 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +18...+23 даража, баъзи жойларда +25 даражагача кўтарилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг