Эртага баъзи вилоятларда кучли шамол эсади
Жамият
−
29 Май 2020
15723Эртага Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиб, шамол тезлиги 22 м/с га етади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+22 даража, кундузи +34...+36 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон баъзи жлойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон баъзи жлойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
LiveБарчаси