Эртага айрим ҳудудларда қор ёғади
Бу қизиқ
−
10:21 6521 2 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 22 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 4 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Live
Барчаси