Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Бу қизиқ

image

Эртага Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин, тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда “Ўзгидромет” 5 июнь учун эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотларида хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи эса 30-32 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади, айрим ҳудудларда 10-12 метр/сониягача кучайиб, чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 28-33 даражагача кўтарилади. Худди шундай об-ҳаво Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам сақланиб, кундузги ҳарорат 35 даражагача етиши мумкин.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Тошкент вилоятининг айрим туманларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат 28-33 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида энг иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Бу ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 33-38 даражагача кўтарилиши прогноз қилинган.

Фарғона водийси вилоятлари – Андижон, Наманган ва Фарғонада куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 28-33 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса вақт-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади. Шу билан бирга, ушбу ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Синоптиклар 4-5 июнь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда дам олувчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирди. Сел келиши мумкин бўлган ҳудудларда хавфсизлик чораларига қатъий амал қилиш тавсия этилган.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 7-12 метр/сониягача етиши, айрим жойларда эса чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг