Эртага ҳаво 48 даражагача исийди

Бу қизиқ

image

Эртага, 20 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво 48 даражагача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиниши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-29°, кундузи 41-43° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 34-39° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиниши мумкин. Ҳарорат кечаси 28-33°, кундузи 40-45° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиниши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29°, кундузи 40-45° бўлади.

Қашқадарё ВА Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиниши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-32°, кундузи 43-48° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 40-45°бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° баъзи жоларда 37°гача бўлади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг