Эрон терма жамоаси Минабдаги мактаб ўқувчиларини ёд олди (видео)

Спорт

image

Кеча, 27 март куни Эрон терма жамоаси Нигерияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйин олдидан эронлик футболчилар Минаб шаҳрида ҳалок бўлган мактаб ўқувчи қизлар хотирасини ёд этди.

Футболчилар Нигерияга қарши ўртоқлик учрашувидан аввал давлат мадҳияси янграётган пайтда бинафша рангли рюкзаклар кўтариб чиқишди. Ушбу рамзий акциялар можаро вақтида ҳалок бўлган ёш қизлар хотирасига бағишланди.

Маълумотларга кўра, 2026 йил 28 февраль куни Минабдаги мактабга уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб қурбонлар бўлган. Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг билдиришича, ҳалок бўлганлар сони қарийб 180 нафарни ташкил этиб, уларнинг аксариятини 7-12 ёшли қизлар ташкил қилган.

Туркияда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Эрон терма жамоаси Нигерияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув олдидан футболчилар томонидан кўтарилган рюкзакларда: “Худо номи билан. Минаб шаҳидлари хотирасига” деган ёзув акс этган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Сардор Азмунни Бирлашган Араб Амирликлари етакчилари – Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум ва Муҳаммад бин Зайд ол-Наҳаён билан тушган суратларини ижтимоий тармоқларда эълон қилгани сабаб, Эрон терма жамоадан четлаштирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Нигерия Минаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг