Эрон Путиндан С-400 мажмуаларини сўради
Олам
−
13:15 1265 2 дақиқа
Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий Россия Президенти Владимир Путинга С-400 “Триумф” зенит-ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаларини етказиб бериш сўрови билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Ислом Республикасининг юқори лавозимли мулозимига таяниб, “The Telegraph” нашри ёзмоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, Хоманаийнинг шахсий мактубини Эрон хавфсизлик хизмати раҳбари Моҳсен Ризоий 5 ноябрь куни Москвага ташрифи чоғида топширган. Теҳрон Путиннинг С-400 мажмуаларини топширишига умид қилмоқда.
Янги сўров АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Эронга қарши кенг кўламли жанговар ҳаракатларни қайта бошлаш мумкинлигига тайёргарликни якунлаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг келиб тушган. Шу билан бирга, битим тузилиш истиқболлари ноаниқлигича қолмоқда, деб ҳисоблайди Яқин Шарқ мулозимлари ва таҳлилчилари. Уларнинг сўзларига кўра, Москва кўп йиллар давомида Теҳронга С-400 етказиб бериш имкониятини кўриб чиққан, аммо исроиллик ва минтақадаги бошқа мамлакатлар билан муносабатларни ёмонлаштиришдан қўрқиб, ушбу режаларни амалга оширишга ўтмаган.
Бундан ташқари, Россия Украинанинг нефтни қайта ишлаш заводлари, авиабазалари ва бошқа объектларига доимий ҳужумлари сабабли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тақчиллигини бошдан кечирмоқда.
Қайд этиш жоиз, С-400 етказиб бериш бўйича музокаралар АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия Эронга ёрдам бермаяпти деган баёнотларига зид. Шу билан бирга, “The Telegraph” маълумотларига кўра, Теҳрон Москва билан қурол-яроғ етказиб бериш бўйича бир қатор битимларни аллақачон тузган бўлиб, улар жанговар ҳаракатлар шароитида мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва режимни сақлаб қалишга қаратилган узоқ муддатли стратегиянинг бир қисми бўлиши мумкин.
Нашр конфиденциал ҳужжатлар билан танишиб чиққан. Унга кўра, Эрон хавфсизлик хизматлари АҚШ ва Исроил билан уруш бошлангунига қадар мамлакатнинг қуролли қарама-қаршилик шароитида омон қолишини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиққан. Улар Россия ва Хитой билан стратегик ҳамда ҳарбий муносабатларни чуқурлаштиришни, шунингдек ҳаво ҳужумидан мудофаа, ракета тизимлари ва дронларни кучайтиришни назарда тутган эди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь