Эрон Олий раҳбари тергов натижалари ҳалол ва ошкора эълон қилинишини буюрди
Олам
−
11 Январь 2020
7806Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари Али Ҳаманий расмийларга хато оқибатида уриб туширилган Украина самолёти ҳалокати бўйича тергов натижаларини эълон қилишни буюрди. Бу ҳақда мамлакатнинг IRIB давлат телевидениеси хабар тарқатди.
“Олий раҳбарга мамлакатнинг ҳаводан ҳужум мудофаасидаги хатолик ҳақида хабар берилиши билан, у ушбу масалани ўрганиш учун мамлакат Миллий хавфсизлик Олий кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди ва воқеа сабаблари, тергов натижалари ҳалол ва ошкора эълон қилинишини тасдиқлади", дейилади IRIB хабарида.
Киевга учаётган "Украина ҳалқаро авиалиниялари" компаниясининг Boeing-737-800 самолёти 8 январь куни тонгда Теҳрон аэропортидан учиб чиққач, бир неча дақиқадан сўнг қулаб тушди. Самолёт бортидаги 176 киши ҳалок бўлди. Улар Эрон, Украина, Канада, Германия, Швеция ва Афғонистон фуқаролари бўлган.
Бугун, 11 янвқарь куни мамлакат Қуролли кучлари Украина Boeing-737 самолётини тасодифан уриб юборганини, бунга бехосдан инсон омили сабаб бўлганини маълум қилди. Самолёт Эрон ҳарбий объекти яқинида учаётганда душман самолёти деб қабул қилиниб, уриб туширилгани айтилди. Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва чуқур афсусдалигини айтди.
LiveБарчаси