Эрон коронавирус қурбонлари сони бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди
Олам
−
23 Февраль 2020
14156Ҳозирча, Хитойдан ташқарида энг кўп ўлим ҳолати Эронда кузатилди. Кеча 22 февраль куни мамлакатда коронавирус билан боғлиқ олтинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Шунинг учун ўнлаб провинцияларнинг маъмурлари касаллик тарқалишининг олдини олиш учун мактаблар, университетлар ва маданий марказларни ёпиш тўғрисида буйруқ бердилар.
Бугунги кунга қадар Эронда вирус билан бўглиқ 28 та ҳолат аниқланган. Вирус сабаб ўлганларнинг барчаси Эрон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда пайдо бўлган янги коронавирус қурбонлари сони 2 462 нафарга етган. Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони эса 78 773 нафарга етди. Беморларнинг 76,936 нафари Хитойда қайд этилган.
Коронавирусдан даволанганлар сони 23 253 нафарга етди. Беморларнинг 11 553 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси