Эрон Исроилнинг ҳукумат биноларига зарба берса, катта уруш бошланади – “Bloomberg”
Олам
−
13 Апрель 2024 13669 1 дақиқа
Тель-Авив Эроннинг ҳукумат биноларига зарба беришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда "Bloomberg" ўз манбаларига таяниб, хабар берди.
"Исроил айни пайтда Эроннинг ҳукумат биноларига тўғридан-тўғри ҳужум қилишига тайёрланмоқда, бу эса минтақавий урушни келтириб чиқаради”, деб ёзади нашр Ғарб разведкасига таяниб.
Маълумот учун, Исроил армияси Дамашқдаги Эрон консуллигини ўққа тутгач, АҚШ ҳар қандай шароитда Тель-Авивга ёрдам беришини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Байден Эронни Исроилга ҳужум қилмасликка чақирганди. Теҳрон эса Вашингтонни Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога “бурун суқиши" оқибатларидан огоҳлантирди.
Шундан сўнг, Эрон Исроилга тегишли юк кемасини қўлга олди.