Эрик Тен Хаг Роналдунинг ҳаракатларидан норози

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” клуби Испаниянинг “Райо Вальекано” билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, дурранг қайд этди. МЮ бош мураббийи Роналдунинг ҳаракатларидан норози бўлди.

“Манчестер Юнайтед” учун ушбу ўртоқлик учрашуви сўнгги тайёргарлик учрашуви эди. Португалиялик “юлдуз” учун бу мавсумлар оралиғидаги биринчи ўйин ҳисобланади. Ҳужумчи 45 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Роналду учрашув якунига етмасдан олдин "Олд Траффорд"ни тарк этди. Бу эса жамоа бош мураббийи Эрик Тен Хагга ёқмади. 

“Мен буни аниқ қабул қила олмайман. Бу қабул қилиниши мумкин эмас. Ҳар бир мажбуриятлар ҳамма учун амал қилади.

Биз бир жамоамиз, ҳамма охиригача қолиши керак”, деган МЮ бош мураббийи

Эслатиб ўтамиз, “қизил иблислар” янги мавсумда ЕЧЛда иштирок этмаслиги сабабли Роналду жамоадан кетмоқчи. У ҳали ҳамон ўзига мос жой изламоқда.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг