Эрдўған зилзила қурбонлари сонини маълум қилди
Олам
−
13 Март 2023
16758Февраль ойида Туркияда рўй берган зилзилалар оқибатида камида 48 минг киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 12 март куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған энг кўп жабрланган Ҳатай вилоятида қилган чиқишида маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
"Қурбонлар сони 48 минг кишини ташкил этди, 115 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. 50 минг бино вайрон бўлди. Ва бундай кенг кўламли офатга бу қадар тез жавоб бера оладиган бошқа давлат йўқ", деди у.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, зилзиладан кейинги дастлабки соатларданоқ расмийлар оқибатларини бартараф этиш ва вайроналарни олиб ташлаш учун барча мавжуд кучларни сафарбар қилган. Шу билан бирга, қор, совуқ ва вайрон бўлган йўллар сезиларли тўсиқ бўлди.
"100 та давлат бизга гуманитар ёрдам, минглаб қутқарувчилар юборди. Мен улардан чексиз миннатдорман", деди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь