Эрдўған Путинга қўнғироқ қилди
Олам
−
11 Декабрь 2022
9081Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмуриятининг алоқа бўлими.
Томонлар икки томонлама алоқалар, хусусан, энергетика соҳаси, “дон изи”ни амалга ошириш, терроризмга қарши кураш ва минтақавий кун тартибидаги бошқа масалаларни муҳокама қилган.
Эрдўғаннинг айтишича, шу кунгача “ғалла йўлаги” орқали 13 миллион тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган.
Туркия раҳбари, шунингдек, “ғалла йўлаги” бўйлаб бошқа турдаги маҳсулотларни ҳам озиқ-овқат билан бирга экспорт қилиш имкониятини ҳам маълум қилган.
Туркия Президенти Россия ва Украина ўртасидаги уруш тезроқ тугатилишига умид билдирди.
Эрдўған, Курдистон ишчилар партияси ва Сурия халқ мудофааси кучлари террор ташкилотининг Сурия шимолидаги бўлгинчи фаолияти давом этаётганини эслатди. Давлат раҳбари 2019 йилда Сочида эришилган келишувларга мувофиқ Туркия чегараларига яқин ҳудуддан 30 километрдан ортиқ террорчилардан тозалаш муҳимлигини таъкидлади.
LiveБарчаси