Эрдўған: “Пандемиядан кейин ҳеч нарса аввалги ҳолатига қайтмайди”
Олам
−
05 Май 2020
5635Дунё коронавирус пандемиясини енгиб ўтганидан кейин ҳам аввалги ҳаёт тарзига тўла қайтмайди. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукумат йиғилишида шундай фикр билдирди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, пандемия дунёга рад этиб бўлмайдиган ўзгаришлани олиб келди.
“Албатта, нормал ҳаётга қайтамиз, аммо пандемиядан кейин ҳеч нарса бизнинг мамлакат ёки бутун дунё ўрганган аввалги ҳолатига қайтмайди, қайтолмайди”, деди Эрдўған.
Президент Туркияда коронавирус пандемияси фонида йўлга қўйилган “Biz bize yeteriz Türkiyem” миллий бирдамлик кампаниясида 1,9 млрд турк лираси йиғилганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 11 майдан бошлаб карантин чораларини юмшатиш бошланади. Карантин чекловлари ўрнатилганидан бери илк бор 65 ёшдан катталарга кўчага чиқишга рухсат бериляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь