Эрдўған коронавирусга қарши иккинчи марта эмланди
Олам
−
11 Февраль 2021
3116Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған унга коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозаси юборилганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги каналида хабар берди.
“Ассалому алайкум, азиз биродарлар. Бугун менга COVID-19 вакцинасининг иккинчи дозаси юборилди. Биз яқин келажакда барча фуқароларимизнинг эмланишини таъминлашни мақсад қилганмиз”, деб ёзди Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти жорий йилнинг 14 январь куни коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилганди.
LiveБарчаси